Чеферин ЖЧ ҳар икки йилда ўтказилишига қарши

УЕФA президенти - Aлександер Чеферин ФИФA томонидан олға сурилаётган ғояни ёқламаслигини маълум қилди. Унинг айтишича, мундиални ҳар икки йилда ўтказилиши футбол оламидаги балансга таъсир кўрсатиши аниқ.

"УЕФA ФИФA томонидан мундиални қисқа муддатларда ўтказиш ғоясига қарши. Катта эҳтимол билан улар бу ғояни амалга ошириш борасида чоралар кўришни бошлаб юборди. Ваҳоланки, расман бу маълумот ҳеч қаерда эълон қилинмаган."

Эслатиб ўтамиз, хориж нашрлари ФИФA раҳбари - Жани Инфантино тез орада футбол оламидаги айрим қонунларни ўзгаритишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!