“Челси” Африка тарихидаги энг қиммат футболчини олади

“Челси” мутасаддилари ёзги трансферлар вақтида “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхенни олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Нигерия терма жамоасининг 22 ёшли ҳужумчиси Италия чемпионатида барқарор ўйин кўрсата бошлади. Осимхен Европадаги фаолиятини 2017  йили “Вольфсбург” сафида бошлаган. Дебют мавсум муваффақиятсиз чиққач, уни Бельгия чемпионатига – “Шарлеруа” га жўнатишган. Бу жамоа сафида 34 та ўйинда 19 та гол урган ҳужумчини “Лилль” 2019 йили ўз сафига қўшиб олди.

“Наполи” Осимхенни  2020 йилда 70 миллион еврога трансфер қилиб, Африканинг энг қиммат футболчисига айлантирди. Виктор жорий мавсумда А Серияда ўнта учрашувда бешта гол урди.

Айни пайтда унинг трансфер суммаси 90 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар