“Челси” “Барса” юлдузчасини сотиб олади

“Челси” скаутлари клуб раҳбариятига “Барселона”нинг ёш ҳимоячиси Алехандро Бальдени сотиб олишни тавсия қилмоқда.

17 ёшли испаниялик футболчи Испания чемпионатининг учинчи дивизионида иштирок этмоқда. Лондонликлар ёш ҳимоячи учун 10 миллион евро тўлашга розилиги айтилмоқда.

Алехандро Бальденинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади.

Ҳозирча, “Барселона” мутасаддилари футболчи билан янги шартнома тузиш ёки уни яхшироқ суммага сотиб юбориш борасида бир қарорга келганича йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар