“Челси” асосий тўпурар Ромелу Лукакуга шерик сифатида унинг терма жамоадаги дўсти Дрис Мертенсни олиб келишни режалаштирмоқда. 

34 ёшли Мертенснинг “Наполи” шартномаси мавсум охирида якунланади. Унинг ёши ўтиб бораётганига қарамай, Европада тажрибали ҳужумчига талаб катта. Бир неча клублар январь ойида Дрисга шахсий шартнома бўйича таклиф беришга тайёргарлик кўрмоқда.

“Челси” ҳам бу футболчига бир йиллик шартнома бермоқчи. Томас Тухель тажрибали ҳужумчидан захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтирадиган ўйинчи сифатида фойдаланмоқчи.

Мертенсга Тухелдан ташқари “Арсенал”, “Тоттенхэм” ва “Барселона” мураббийлари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар