“Челси”: Биринчи нишон аниқ

“Челси” қишки трансферлар ойнаси очилиши билан “Фенербаҳче” ҳимоячиси Атилла Салаени харид қилмоқчи.

Венгриялик футболчи ёзда ўтказилган Европа чемпионатидаги ишончли ўйинлари орқали бир неча гранд клублар қатори “Челси” эътиборига ҳам тушди.

Маълумотларга қараганда, 23 ёшли марказий ҳимоячига “аристократлар”дан ташқари “Лестер” ва “Вест Хэм Юнайтед” ҳам иш беришга тайёр.

“Фенербаҳче” Салае трансферидан мўмай даромад қилишни кўзлаяпти. Шунинг учун турклар Англия клубларидан қай бири кўп маблағ таклиф қилса, ҳимоячини айнан ўша жамоага қўйиб юбормоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!