“Челси”: Бу футболчига пулимиз етмайди

The Sun нашри “Челси” мутасаддилари “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райс трансферидан воз кечгани ҳақида хабар тарқатди.

Бу ярим ҳимоячига Англиянинг деярли барча гранд клублари кўз тикмоқда. “Вест Хэм” эса Чемпионлар лигасига чиқиш мақсадида жамоа етакчисини сақлаб қолмоқчи. Шунинг учун улар футболчига 100 миллион фунт нарх қўйиб қўйган.

Айнан мана шу омил “аристократлар”нинг қарорини ўзгартирди.

Томас Тухель Деклан Райс ўрнига арзонроқ вариант – “Монако”дан Орельен Тчуаменини олиш мумкинлигини таъкидламоқда.

Агар ушбу трансфер амалга ошадиган бўлса, инглизлар “Монако”га 60 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар