"Челси" футболчисига ПСЖ, "Сити", "Юве" каби жамоалар харидор

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер мавсум сўнгида бошқа жамоа таркибига бориб қўшилиши мумкин.

Инсайдер Жанлука ди Марционинг хабар беришича, германиялик футболчи Европанинг 4 гранд клуби билан музокара олиб бормоқда. "Рюдигер" "Ювентус", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм" ва ҳатто, ПСЖ билан музокарага киришган. Улар ҳимоячи хизматига муҳтож.

Антонио "Челси" билан янги шартнома имзолашига ишониш қийин. У юқоридаги 4 клубдан бирига ўтади",-деди италиялик инсайдер. Аввалроқ, "Реал" ҳам уни ўз сафига қўшиб олишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

28 ёшли ҳимоячининг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!