“Челси” гол уришдан тўхтаган Лукакуга рақобатчи олиб келади

“Челси” ҳужум чизиғида рақобатни кучайтириш мақсадида янги ҳужумчи олиб келишни режалаштирмоқда.

Ёзда катта суммага олинган Ромелу Лукаку бош мураббий Томас Тухель кутган самарани бермаяпти.

“Аристократлар” қишки трансферлар вақтида “Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхенни Лондонг олиб келмоқчи. Айни пайтда, лондонлик скаутлар нигериялик форварднинг А Сериядаги ўйинларини синчковлик билан кузатиб бормоқда.

22 ёшли Осимхен жорий мавсумда неаполликлар сафида бешта учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди. “Наполи” А Серияда олтита учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган ягона жамоа сифатида мусобақада пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)