“Челси”: Жаноб Тухель, бу талабингизни бажарилмайди!

“Челси” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Томас Тухелнинг битта талабини бажара олмаслигини уқтирди.

Германияоик мутахассис клуб билан шартномаси якунланаётган тўрт нафар ҳимоячи Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен, Тьяго Сильва ва Сезар Аспиликуэта билан янги шартнома имзолаб, уларни келаси мавсумда ҳам олиб қолишни сўряпти.

Клуб хўжайинлари германиялик ҳимоячи Рюдигерни янги битимга кўндира олмади. Аниқроғи, клуб футболчи сўраётган маошни тўлашни истамаяпти ва шу боис, Антонио мавсум якунида эркинг агентга айланади.

Шунингдек, Тьяго Сильванинг клубдан ҳеч қандай ортиқча талаби йўқ ва у билан музокара “силлиқ” ўтмоқда. Бир неча клуб нишонида турган Кристенсен ҳам клубга талабларини билдирган ва улар навбатдаги музокара чоғида кўриб чиқилади.

Сезар Аспиликуэта ўзига маъқул шартнома берилса, уни муаммосиз имзолашини билдирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар