“Челси” мақсадига етолмади

“Севилья” президенти Хосе Кастро жамоанинг етакчи ўйинчиси Жюль Кунде бўйича “Челси”нинг 50 миллион евролик таклифини қабул қилмаганини айтди.

- Биз Испания чемпионатининг маоши баланд иккинчи клубимиз. Коронавирус пандемияси клубга молиявий зарар етказди. Абонементлар, чипталар сотилмади, стадиондаги барлар ишламади. Маркетинг ва телетрансляциялар зиён кўрди.

“Челси” таклиф қилган 50 миллион евро молиявий вазиятимизни ўнглаши мумкин эди. Лекин биз рад жавобини бердик. Бу клубимизнинг қудратини кўрсатади. Испанияда бунақа катта суммадан воз кечишга тайёр бўлган клублар қанчалигини билмайман ҳам, - деди Хосе Кастро.

Жюль Кундега бир неча мавсумдан бери Европа грандлари харидор бўлмоқда. Бироқ, андалусияликлар уни қўйиб юборишни истамаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)