“Челси” муаммога дуч келди

Инглиз матбуоти “Челси” раҳбарияти германиялик ҳимоячи Антонио Рюдигер билан янги шартнома бўйича келиша олмади. Маълумотларга қараганда, томонлар ўртасидаги музокара барбод бўлган.

Рюдигернинг “аристократлар” билан ҳамкорлиги мавсум охирида якунланади. Агар клуб уни январгача янги битимга кўндира олмаса, у бошқа жамоалар билан музокара ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади. “Челси” эса қимматбаҳо футболчини эркин агент сифатида кетиб қолишини истамаяпти.

Бош мураббий Томас Тухель эса клуб мутасаддиларидан ҳамюртини нима қилиб бўлса ҳам, олиб қолишни талаб қилмоқда.

Рюдигер “Челси” шартномаси бўйича қарор қабул қилишдан олдин ўзига жиддий қизиқиш билдираётган “Бавария” ва “Реал” вакиллари билан ҳам музокара ўтказишини билдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!