"Челси" ўз футболчиси билан келиша олмай қолди

"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен жамоа билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. 

"Goal.com" сайти тарқатган маълумотга қараганда, томонлар ўртасидаги музокара боши берк кўчага кириб қолган. Клуб ва футболчи қарийб 2 ойдан бери шартнома столига ўтирмаган. Бунга, асосан, лондонликлар раҳбарияти сабаб қилиб кўрсатиляпти.

Боиси, даниялик ҳимоячининг ўзи "аристократлар" сафида қолишни истайди ва жамоадан янгиланган битим сўрамоқда. Аммо клуб раҳбарияти Кристенсен кўпроқ пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳозирда, Андреас "Челси" сафидаги энг кам маош олувчи футболчилардан бири ҳисобланади.

25 ёшли ҳимоячи "кўклар" таркибида 2015 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!