Англия лига кубогининг 4-раундида “Челси” ўз майдонида “Саутгемптон”ни қабул қилди.

Лондондаги ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда 4:3 ҳисобида “аристократлар”нинг қўли баланд келди. Ўйиндаги голларга Кай Хаверц (44') ва Че Адамс (47') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)