"Челси" ПСЖ футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга ҳам тайёр эди, аммо...

ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин эди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли бразилиялик футболчига “Челси”дан жиддий қизиқиш бўлган. “Аристократлар” ушбу трансфер учун ҳатто 100 миллион евро миқдорида маблағ таклиф қилишган. Аммо ПСЖ Лондон клубининг бу борадаги таклифини кўриб чиқишни ҳам хоҳламаган.

Бундан ташқари, Маркиньоснинг ўзи ҳам Париж клубини тарк этишни хоҳламаган. Шу тариқа унинг АПЛ грандига трансфери амалга ошмади.

Маълумот учун, ПСЖ Маркиньосни 2013 йилда “Рома”дан 31 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!