"Челси" "Реал"нинг зўр ҳимоячисини харид қилмоқчи

"Челси" "Реал" ҳимоячиси Эдер Милитао хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "El Nacional" хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар футболчи учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. "Қироллик клуби" эса Эдерни сотиш ҳақида ўйламаяпти ва унинг товон пулини кўтармоқчи. 

Милитаонинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум 16та ўйинда майдонга тушган ҳимоячи самарали ҳаракат амалга оширмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Miroqil Jo'rayev
14/11/2021 00:27
Samarali harakat oshirmagan busa ham anchagina qora ishlardi qilib yuripdi militao