Лондоннинг "Челси" клуби ёзда италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннарумма билан шартнома имзолаши мумкин эди. 

Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "аристократлар" шу йилнинг ёзида "Милан"ни тарк этган Доннаруммани жамоага олиб келмоқчи бўлганди. 

Сўнгги паллада Лондон клуби раҳбарияти бу фикрдан воз кечиб, Эдуар Мендига ишонишга қарор қилган. Сабаби, клуб сенегаллик посбонни келажак учун муҳим аҳамиятга эга ўйинчи сифатида кўрди. 

Маълумот ўрнида, Менди бу мавсум "Челси" сафида умумий 10 та бахсда майдонга тушиб, 5 та "қуруқ ўйин" ўтказди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар