"Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

АПЛ 20-туридан ўрин олган "Челси" - "Брайтон" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Дастлаб, Лукаку 28-дақиқада ҳисобни очди. Ўйин тугашига яқин Уэлбек гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 

Ушбу натижадан сўнг "аристократлар" ҳисобидаги очколар 42 тага етди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 2-ўринни банд этган. 24 очкоси бор "Брайтон" 10-поғонада бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!