“Челси” супертўпурар учун қанча атаганини маълум қилди

Эрлинг Холандни қўлга кирита олмаётган “Челси” ёзги трансферлар даврида “Бавария”дан Роберт Левандовскини олиб келишни мўлжалламоқда.

Маълумотларга қараганда, лондонликлар польшалик тўпурар учун 60 миллион евро беришга тайёр. Бир неча ой олдин мюнхенликлар ҳам 32 ёшли ўйинчисини шу суммага қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.

Айни пайтда Левандовски ПСЖ ва “Манчестер Сити” каби клублар рўйхатида ҳам турибди.

Роберт ўтган мавсумда барча турнирларда 40 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 48 маротаба ишғол қилди ва тўққизта голли пас оширди. Унинг “Бавария” билан шартномаси яна икки мавсум давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!