“Челси” “Тоттенхэм” йўлини тўсиб қўйди

“Севилья” марказий ҳимоячиси Жюль Кунденинг “Тоттенхэм”га трансфери ўхшамади. Томонлар музокара олиб бораётган жараёнда “Челси” ҳам франциялик ҳимоячига таклиф юборди.

Табиийки, Жюль Кунде Чемпионлар лигасининг янги мавсумига йўлланма ола билмаган “Тоттенхэм” билан муносабатларни тўхтатиб, бор эътиборини Европанинг энг нуфузли мусобақаси ғолибига қаратди.

“Севилья” етакчи футболчисининг трансферини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Бу футболчига “Челси”дан ташқари “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Барселона”дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида ҳам хабарлар келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар