“Челси” бош мураббийи Томас Тухель ҳужум чизиғига янги футболчи олиб келишга қарор қилди. Бу орқали германиялик мутахассис Ромелу Лукакуга босимни камайтирмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Тухелга Эдинсон Кавани типидаги ҳужумчи керак. Келадиган футболчи захирадан ўйинга қўшилиб, гол уришни уддалаши талаб этилади. Ҳозирча “Челси” скаутлари уч нафар футболчини тавсия қилмоқда.

Дуван Сапата  биринчи номзод. “Аталанта” ҳужумчи А Серияда тўққизта учрашувда олтита тўп киритди ва бир жуфт ассистни амалга оширди. Чемпионлар лигасида ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди.

“Вольфсбург” аъзоси Ваут Вегхорст ҳам Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Нидерландиялик ҳужумчи Бундаслигада саккиз марта майдонга тушиб, уч марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бундеслиганинг яна бир вакили – “Хоффенхайм” ҳужумчиси Андрей Крамарич ҳам “аристкратлар” нишонида турибди. Жорий мавсумда иккита гол урган 30 ёшли Крамарич кучли клублар таклифини рад этмайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар