“Челси” Холандни олиш йўлини топди

“Аристократлар” раҳбарияти бир ўқ билан икки қуённи урмоқчи бўляпти. “Челси” мутасаддилари “Боруссия”дан Эрлинг Холандни олиш учун Англия футболида ўзини кўрсата олмаган Тимо Вернердан фойдаланмоқчи.

Маълумотларга қараганда, лондонликлар дортмундликларга Холанд учун 80 миллион евро ва Тимо Вернерни беришни режалаштиряпти.

Манбаларнинг айтишича, “Боруссия” бош мураббийи Марко Роуз Вернернинг мухлиси экан ва уни ўз жамоасида кўрмоқчи. Айнан мана шу омил “Челси”нинг орзуси рўёбга чиқишига таъсир қилиши мумкин.

Шу йўл орқали “Челси” ўзига керак бўлмай ҳужумчи ўрнига норвегиялик тўпурарга эга чиқмоқчи. Бироқ, бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Чунки Эрлинг Холандга ҳозирнинг ўзида “Реал”, ПСЖ, “Манчестер Сити”, “Бавария” каби гранд клублардан жиддий қизиқиш бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)