"Севилья" ҳимоячиси Жюль Кунде ҳамон "Челси"нинг диққат марказида бўлиб турибди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “аристократлар” 22 ёшли франциялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олишни режа қилишган. Агар "Севилья" уни 50 миллион еврога сотишга рози бўлса.

Айтиш керакки, Кунде август ойидаёқ худди шу сумма эвазига "Челси"га ўтиши мумкин эди. Аммо испан гранди сўнгги дамда ўзининг талабини 80 миллион еврога чиқарди. Шу тариқа якунда ушбу трансфер амалга ошмай қолди.

22 ёшли Кунде жорий мавсум "Севилья"да 2 та ўйинда майдонга тушди. Унинг андалусияликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар