“Челси” юлдузи ранжиди

“Челси”нинг германиялик ҳимоячиси Антонио Рюдигер клубнинг янги шартнома бўйича таклифини ўзига нисбатан ҳурматсиз, деб баҳоламоқда.

Томас Тухель жамоани қабул қилиб олганидан кейин ўйини очилиб кетган ҳимоячи амалдаги шартномасига биноан йилига 6,5 миллион евро маош оляпти. Антонио янги битимда унинг маоши йилига 10 миллион евродан зиёд бўлишини талаб қилмоқда.

Бироқ, “аристократлар” таклиф қилаётган маошни тажрибали ҳимоячи ўзига нисбатан ҳурматсиз сифатида қабул қилди ва уни имзолашдан бош тортди.

Рюдигернинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Унга “Реал”, “Барселона” ва “Рома”дан қизиқиш бўлаётгани айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар