“Челси” юлдузимизни қайтариб берсин!

Дортмунднинг “Боруссия” клуби раҳбарияти “Челчи” бош мураббийи Томас Тухель билан боғланиб, америкалик ярим ҳимоячи Кристиан Пулишични ортга қайтариш бўйича унинг фикрини сўраган. Бу ҳақда TEAMTalk нашри хабар тарқатди.

23 ёшли ярим ҳимочи 2019 йили “Боруссия”дан “Челси”га трансфер қилинган. Лондонликлар Пулишичга эга бўлиш учун 57,6 миллион фунт сарфлагани маълум.

Бироқ, америкалик футболчи Англия премьер-лигасига мослаша олгани йўқ. Қолаверса, Кристианнинг янги жамоасида кўп жароҳат олаётгани ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатиш имконини бермаяпти.

Маълумотларга қараганда, Пулишичнинг дортмундликлар сафига қайтиши ўйинчининг ўзига ҳам, “Челси” раҳбариятига ҳам мақбул вариант сифатида қабул қилинмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirjalol Saidazimov
11/11/2021 17:02
Челчимикан ёки Челсими?