“Челси”да сўниб қолган юлдузга Испаниядан таклиф тушди

“Лейпциг”да тўпурарлик маҳоратини намойиш қилганидан сўнг, “Челси”га олиб келинган Тимо Вернер бир йил давомида Англия премьер-лигасига мослаша олгани йўқ. Германиялик ҳужумчи “аристократлар” сафида тўпурарлик маҳоратини кўрсата олмаяпти.

Асосий таркибдан жой олишга қийналаётган ва ички рақобатда Ромелу Лукакуни енга олмаётган Вернер тез орада жамоасини алмаштириши мумкин. 25 ёшли футболчига “Атлетико” харидор бўлмоқда.

Мадридликлар германиялик ҳужумчини январь ойида қўлга киритмоқчи. Вернернинг “Челси” билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилганини инобатга олсак, “Атлетико” бу трансфер учун яхшигина харажат қилиши керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар