"Челси"га "Лион" ҳимоячиси керак

Франциянинг “Лион” клуби ҳимоячиси Муктар Диакаби фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашрининг ёзишича Лондоннинг “Челси” клуби 20 ёшли футболчи билан жиддий қизиқиб қолган. Сўнгги пайтларда Давида Луисдан норози бўлаётган “аристократлар” бош мураббийи Антонио Конте ўзига яхши марказий ҳимоячи қидирмоқда ва айнан Диакаби бу борад асосий номзод сифатида тилга олинмоқда.

Маълумот учун, Муктарнинг “Лион” билан амалдаги шартномаси яна беш йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!