"Челси"нинг 4 нафар футболчиси "Ювентус"га қарши ўйинда иштирок этолмайди

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Ювентус"га қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишлар ҳақида гапирди.

"Кристиан Пулишич, Рис Жеймс ва Мэйсон Маунт ўйинни ўтказиб юборади. Афсуски, Кантенинг коронавирусга қарши топширган тести мусбат чиқди ва шу боис у машғулотларда қатнашмади.

Жеймс ҳали ҳам оғриқ ҳис қилмоқда. Ҳозирча у камида бир ҳафта майдонга тушмайди", - деди Тухель клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

"Ювентус" ва "Челси" ўртасидаги учрашуви бугун, 29 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!