"Челси"нинг энг қиммат футболчиси "Ливерпуль"га қарши ўйнамайди

Англия Премьер-лигаси 21-турида "Челси" ва "Ливерпуль" ўзаро баҳс олиб боради.

Мазкур беллашувда меҳмонлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку майдонга туша олмайди. Бош мураббий Томас Тухель уни сўнгги пайтлардаги гап-сўзлари учун жазолаган. Бельгиялик футболчи "аристократлар" сафидаги ўрнидан норози эканлигини айтганди.

Шунингдек, Лукаку собиқ клуби "Интер"га қайтмоқчилигини ҳам яширмаган. Ўз навбатида, Тухелга бу ёқмаган ва энди Ромелу марказий ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. У жорий мавсум "кўклар" таркибида 18 учрашувда 7 та гол уриб, 2 бор ассист муаллифига айланди.

28 ёшли ҳужумчи ёзда "неррадзуррилар" сафидан "Челси"га 115 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!