“Челси”нинг келажаги барбод бўлмоқда

“Челси” кучли академияга эга ва ҳар йили бу ердан жуда кўп истеъдодли ёшлар етишиб чиқади. Жамоа мураббийлари ҳам клуб тарбияланувчиларига таянади. Бироқ, кейинги пайтда академиядан асосий жамоага ўтиши керак бўлган ёш истеъдодларнинг бошқа жамоаларга кетиб қолаётгани кўп кузатила бошлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёш ўйинчиларга улар клуб билан узоқ муддатли шартномага имзо чеккач, бошқа жамоаларга ижарага бериб юборилаётгани маъқул келмаётган экан. Ҳозирча, ёшлардан фақатгина Армандо Бройя клуб билан беш йиллик шартнома имзолади.

Академия етакчиларидан Конор Галлахер, Тино Ливраменто, Марк Гуэхи каби ўйинчилар бошқа жамоалар таклифини қабул қилишга тайёр. Уларга Англия премьер-лигасининг ўртамиёна жамоаларидан чорловлар етарлидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!