Чемпионатда "Пахтакор"ни мағлуб этган жамоалар "Бобур арена"да беллашди

Бугун Андижондаги “Бобур арена” стадионида ўртоқлик учрашуви ташкиллаштирилди. Чемпионат доирасида “Пахтакор”ни мағлуб этган “Андижон” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари бу сафар майдонда ўзаро беллашдилар.

Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Шоҳназар Норбеков ҳисобни очди. Танаффусдан кейин Андрей Сидоров захирадан майдонга тушиб, ҳисобни 0:2 га келтирди. 90-дақиқада эса андижонликлардан Усмонали Исмоналиев бир бор жавоб қайтарди - 1:2.

андижон кукон

“Андижон”: Аслбек Омонов, Пламен Димов, Хуршид Убайдуллаев, Иброҳим Отахонов, Миркомил Локаев, Муҳаммадкарим Тоиров, Бахтиёр Қосимов, Василий Совпел, Абдулҳай Исмоилов, Владислав Васильев, Шерзод Ғуломжонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Жавоҳир Қиличев, Павел Забелин, Усмонали Исмоналиев, Абдураҳмон Комилов, Азамат Исроилов, Ислом Маматказин, Мардон Абдуллаев.

“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Асадбек Собиржонов, Фарҳодбек Бекмуродов, Хамиддилло Абдуҳамидов, Иқбол Маликжонов, Шоҳназар Норбеков, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Александр Мерзляков, Мурод Ҳолмуҳаммедов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Хуршид Ходжаев, Славко Лукич, Илҳом Ваҳобов, Сардор Азимов, Сардор Етовқўзиев, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов (Муҳсин Норматов), Абдуллоҳ Миркомилов, Аюбхон Исоқов, Якуба Бамба (Мўмин Мелиев), Андрей Сидоров.

Яқинда ушбу жамоалар чемпионат доирасида Қўқонда беллашишган бўлиб, унда 1:1 ҳисоби қайда этилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!