Чемпионлар лигасининг янги мавсумида фойдаланиладиган тўп сурати интернетда пайдо бўлди (ФОТО)

Footy Headlines портали УЕФА Чемпионлар лигасининг янги 2021/22 йилги мавсумида фойдаланиладиган расмий тўпни эълон қилди.

Тўп қобиғи оқ рангда тайёрланган. У қора, тўқ сариқ, сариқ, қизил ва пушти рангдаги юлдузлар билан безатилган.

Чемпионлар лигасининг янги тўпини Германиянинг Adidas компанияси тайёрлаган.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА янги мавсумдан бошлаб Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида меҳмондаги гол қоидасини бекор қилди. Мусобақанинг амалдаги ғолиби “Челси” клуби ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/07/2021 22:38
УЕФАДАГИЛАРДА ДИД ВА ФАРОСАТИ ЯҲШИ. ҲАР САФАР ЧИРОЙЛИ КОПТОКЛАРДАН ФОЙДАЛАНАДИ.