Чиро Иммобиле 21 асрда ҳеч ким қилмаган ишни уддалади

 

Италия А Серияси  11-турида “Лацио” жамоаси сафарда “Беневенто” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди ва 5:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиннинг 13-дақиқасида римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле ўз номини таблога ёзириб қўйди. Бундан ташқари, у ўйин давомида 3 та голли пасга муаллифлик қилди.

Италиялик футболчи А Серия 11-туридан сўнг 14 та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди. Чиро Иммобиле Италия чемпионатида 21-аср давомида 11 турдан сўнг 14 та гол урган илк футболчи сифатида қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!