Чироқ ўчиши сабаб "Динамо" - "Хоразм" ўйини тўхтаб қолди (видео)

Бугун Про лигада 13-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Тур доирасидан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" учрашуви стадионда электр токи узилиб қолгани боис бош ҳакам Рустам Чориев 63-дақиқада ўйинни тўхтатди.

15 дақиқадан сўнг стадионда электр токи қайта ёнди ва беллашув давом эттирилди. 

2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти 17.19-бандига асосан электр ёритиш тизими ишдан чиқиши ёки электр ёритиш тизимидаги муаммо бир соат ичида бартараф этилмагани учун учрашувни бошлаш, давом эттириш, қайта бошлаш ва тугатиш имкони бўлмаса, стадионнинг техник ҳолати ва электр ёритиш тизими ишдан чиқиши сабаби билан майдон эгаси бўлган клубга техник мағлубият ёзилиши мумкин эди.

Лекин стадион ёритиш тизимидаги камчилик 15 дақиқа ичида бартараф этилди ва ўйин давом эттирилмоқда. Ҳозирча ҳисоб 3:3.

photo_2021-06-27_20-51-50

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!