Дани Алвес: "Барса" либосида ҳаттоки тош-қайчи-қоғоз ўйинида ҳам ғалаба қозониш керак!"

Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Чемпионлар лигаси "E" гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, Европа лигасига йўл олган "Барселона" ҳимоячиси Дани Алвес қуръа ҳақида фикр билдирди:

"Менимча, биз ҳар қандай чақирувга тайёр бўлишимиз ва Европа лигасини ютишимиз лозим. Биз ҳар сафар "Барса" либосини кийганимизда, унинг масъулиятини ҳис этамиз. Қайси турнирда иштирок этишимиздан қатъи назар, клубнинг буюклигини ҳурмат қилишимиз керак.

Сиз "Барселона" либосини кийсангиз, доим ғалаба қозонишингиз шарт. Ҳатто, тош-қайчи-қоғоз ўйинида ҳам",-деди футбол тарихидаги энг совриндор футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
salom
15/12/2021 00:42
afsuz dustlar