Дани Алвес Мессидан юз ўгирди

“Барселона” шарафини Лионель Месси билан бирга ҳимоя қилган Дани Алвес Каталония клубининг собиқ футболчиларидан иборат ўзининг орзулар жамоасини тузиб чиқди. Бразилиялик футболчи бу рўйхатга Лионель Мессини киритмагани кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Дани Алвесга ҳар бир позицияга биттадан жами тўртта футболчини танлаш имкони берилди. Тажрибали ҳимоячи дарвозага Виктор Вальдесни қўйди. Ҳимоячи сифатида Карлес Пуйолни, майдон марказига ҳозирги бош мураббий Хави Эрнандесни, ҳужум чизиғига Самуэль Это'Они қўйди.

Кўпчилик Дани Алвес африкалик ҳужумчи ўрнида Лионель Мессини тилга олишини кутганди, бироқ унинг танлови бошқача бўлди.

Дани Алвеснинг ўзи беш ярим йиллик танаффусдан сўнг, яна “Барселона”га қайтган ва деярли маошсиз ўйнашга розилик берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×