Дастин Порье ва Чарльз Олийвера жанги санаси маълум. Ушбу кечада яна икки чемпионлик тўқнашуви бўлади

Маълумки, Ҳабиб Нурмагомедов UFC енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини вакант қолдирганидан сўнг, ушбу титул учун Чарльз Оливейра ҳамда Майкл Чендлер ўзаро жанг ўтказган ва якунда Олийвера дивизион чемпионига айланган эди.

Энди, бразилиялик жангчи ушбу чемпионлик камарини АҚШ вакили том маънода чемпионлик учун даъвогар Дастин Порьедан ҳимоя қиладиган бўлди.

Улар ўртасидаги ушбу чемпионлик жанги 12 декабрь санасида “UFC 269”  турнири доирасида ўтказилади.

Шунингдек, ушбу кечада яна иккита чемпионлик баҳси ўрин олган. Айни вақтда “UFC 269” турнири карди мана шу кўринишга келган. Албатта, бу якуний эмас!

 Асосий кард:

Чарльз Оливейра (Бразилия)  Дастин Порье (АҚШ) (енгил вазнда чемпионлик жанги);

Аманда Нунес (Бразилия)- Жулианна Пенья (АҚШ) (аёллар биринчи енгил вазнида чемпионлик жанги);

Брэндон Морено (Мексика) - Алешандре Пантожа (Бразилия) (энг енгил вазнда чемпионлик жанги);

Коди Гарбрандт (АҚШ)- Кай Кара-Франс (Янги Зелландия)

Прелим кард:

Присцила Качоэйра (Бразилия) - Жиллиан Робертсон (Канада)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар