Даврон Файзиев "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиолани "Apple"га ўхшатди

"Манчестер Сити" Англия чемпионати 17-турида "Лидс"ни 7:0 ҳисобида тор-мор этди. Ушбу ғалабадан сўнг, таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида "шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиолани машҳур брэнд "Apple"га ўхшатиб, уни Пеппл, деб атади.

IMG_9567

- Техникалар оламида максимал бенуқсон, тормозланмай ишлайдиган, вируслар таъсири минимал бўлган брэнд "Apple" эканлиги маълум. Айфончилар билишади, ана шу "Apple" янгидан-янги, алламбало функциялардан тийилса ҳам, телефон стабил ишлайди. Сифат устивор.

Футбол оламида Пеп Гвардиоланинг жамоалари шундай ўйнайди. Янги тактикаю, услубларни ўзлаштирмайди. Ўз услубидан кечмайди. Унда сифат ва барқарорлик бор. Формага тушиб олса, деярли ташқи омиллар таъсир қилмайди. Ҳозир Пеп ўз жамоасини ана шундай формага келтирди ва "Сити" бенуқсон ишлаяпти. "Apple" техникаси каби. Ёки Пеппл.

61b9a9fa38ff9

"Манчестер Сити" тунда "Лидс"ни 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир жадвалида "Ливерпуль" билан фарқни 4 очкога етказди ва АПЛ етакчилигини сақлаб қолди. Гвардиола ўзига ўрнак, деб билган мураббий - Бьелсани йўқ қилиб ташлади.

7 голни 6 футболчи урди. Жамоавий ўйин, - деди Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!