Даврон Файзиев:

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида ўтган ҳафтанинг эътиборга молик ваоқелиги ҳақида фикр билдирди.

- Англияда ўтган ҳафтанинг телевизион рейтинглари эълон қилинди. Гарчи ҳафта давомида катта оламшумул воқеалар кузатилмаган бўлса-да, Англия тарихидаги рекорд қайд этилган. Бу АПЛ 4-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" ўйини пайти рўй берди. Учрашувни 8 миллиондан ортиқ англиялик томоша қилган. Бу нафақат футбол, балки бутун телевизион дастурлар рекорди. Сабабини биласиз, барча Роналдунинг қайтиш дебютини кузатган. Қизиғи параллель равишда "Манчестер Сити" - "Лестер" билан ўйнади ва бу учрашув аудиторияси кескин пасайди.

Эслатиб ўтаман, "Сити" Роналдуга пул аяди, деган гаплар пайдо бўлганди. МЮ эса трансфер ҳаражатларини дастлабки кунлардаги 7-рақамли футболка сотишдан чиқариб бўлди.

Англияда футбол трансляцияси томошабинлари сони бўйича аввалги рекорд ўтган мавсумдаги "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" ўйинига тегишли, унинг мамлакатдаги аудиторияси 4,8 миллионни ташкил этган, - деди Даврон Файзиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар