Даврон Файзиев: Март ойи бошида UFC медиа олами ёнади

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев UFC 272 турнирининг марказий жанги ҳақида фикр билдирди

"Титулсиз чемпионлар бўлади. Улар харизма, ёрқинлик, трештокинг, бўйсинмас характер, очиқ услуб эвазига мухлислар эътиборини тортишади. UFC ана шундай иккита жангчини тўқнаштирди. Расман, 5 март куни UFC 272 турнири марказий жангида Хорхе Масвидаль ва Колби Ковингтон учрашади. Уларда камар йўқ, лекин бу 5 раундлик жанг бўлади.

Дэна Уайтнинг кучли тарафи шунда. У ўтмишга эга воқеаларни кульминацияга олиб чиқади. Гап шундаки, Колби ва Хорхе бир пайтлар жамоадош дўстлар бўлишган. Ўхшатмаса учратмас. Яқин дўстлик анча давом этган. Бироқ, Колби АТТ клубини тарк этаётганда барча жамоадошлари билан тескари бўлиб кетган. Ўшандан бери улар ашаддий душман. Жойи келганда бир-бирини хақорат қилади. Мана энди октагонда ора очиқ қилинади. Март ойи бошида UFC медиа олами ёнади. Информацион уруш октагондан анча олдин бошланади. Кутамиз…", - дея ёзиб қолдирди Файзиев "Телеграм" каналида.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×