Даврон Файзиев нега Жозе Моуриньо ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни захирада қолдираётгани борасида тахминини билдирди

"Рома" А Серия 3-турида "Сассуола" билан куч синашади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. 

Айни пайтда жамоаларнинг асосий таркиблари маълум. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов захирада қолдирилди. Катта эҳтимол билан у иккинчи таймда майдонга тушади.

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси нега захирада қолдирилаётганига муносабат билдирди. 

- "Рома" - "Сассуоло". Элдор Шомуродов бу сафар ҳам асосий таркибда эмас. Шу гал захирадан тушиб ўйин масаласини ҳал қилиб қўйса эди. "Рома" учта турнирда қатнашади ва Жозе Моуриньо кубок ва конференцияда Шомани қўлламоқчи шекили, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shahzod_andmi
13/09/2021 00:46
Konf ligada ham tushurmayabdiyu Davron aka fikringiz xato
&
Турсун Ғани
13/09/2021 00:16
Шу Жозенинг ҳам 4-2-3-1 тактикаси жонга тегди. Ўла қўрқиб дегинг келади. Ромада об хаво бузилгандек. Абрахамнинг катта маоши Плегренни, Занёла, мехетарянларга ёқмаяпти. Улар Абрахамга узатмаларни бугун яхши бермаяпти. Кўрайликчи бу ёғи қандай. Элдор тушб гол урса ажойиб бўларди рости шуни кутияпмиз...