Дель Пьеро: У МЮ учун муносиб мураббий

"Ювентус"да тўп сурган собиқ италиялик футболчи Алессандро Дель Пьеро "The Football Show"га берган интервьюсида Зинедин Зиданни МЮга муносиб мураббий сифатида кўришини маълум қилган.

"Алекс Фергюсон Манчестердан кетганидан кейин клубга тўғри мураббий танлаш қийин бўлди. Мен МЮни жуда ажойиб клуб деб биламан. Мураббийлик катта масъулият талаб этади ва уни уддалаш осон эмас. Премьер-Лигада қатнашиш жуда мароқли. Унда ғалаба қозониш учун эса тўлиқ потенсиални ишга солиш керак, доимо биринчида бўлиш лозим.

Менимча, Зидан маълум вақт дам олади, чунки аввал унинг ҳам ўзи мураббийлик қанчалик қийин эканлигини таъкидлаган эди. Мен уни "Манчестер Юнайтед"га муносиб, деб биламан", - деди "кекса сеньоралар" собиқ футболчиси.

Маълумот учун, Дель Пьеро 1993-2012 йиллари оралиғида "Ювентус"да фаолият кўрсатган. Айни вақтда ишсиз бўлган Зидан хизматига ПСЖ ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар