Дембеле бизда ўйнайди!

“Атлетико” раҳбарияти “Лион”дан ижарага олинган ҳужумчи Мусса Дембелени Мадридда қолишини истамоқда.

Маълумотларга қараганда, томонлар айни пайтда ижара шартномаси янгилаш бўйича музокара олиб бормоқда. Диего Симеоне талабига кўра, мадридликлар янги битимга футболчини сотиб олиш ҳуқуқини ҳам киритишга ҳаракат қиляпти.

Дембеле якунланган мавсумда “Атлетико” сафида еттита учрашувда майдонга тушиб,  жами 140 дақиқа ҳаракат қилди холос. Бироқ, Симеоне унга ишонч билдиришда давом этади.

24 ёшли ҳужумчининг трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар