Дембеле қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле жароҳати сабаб қанча муддат майдонга тушолмаслиги маълум бўлди. У Франция терма жамоаси сафида “Евро-2020” гуруҳ босқичида Венгрияга қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда, 24 ёшли футболчи Франция терма жамоаси қароргоҳини тарк этган. Шифокорлар унинг тикланиши учун тахминан 3 ой вақт талаб этилишини айтишмоқда. У жарроҳлик амалиётини бошдан кечириши мумкин.

Дембеленинг ушбу жароҳати унинг “Барселона”даги тақдирига жиддий таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Усмон Дембеле ўтган мавсум Ла Лигада жами 30  та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар