Денис Истомин 1/16 финалда ўз юришини тўхтатди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Денис Истомин Қозоғистон кортларида ўтказилаётган турнирда иштирок этди.

"Challenger Almaty" мусобақасининг 16-тартиб рақам остида сараланган ракетка устаси 1/16 финал босқичида италиялик Риккардо Бонадиога қарши кортга чиқди. 2 сет давом этган ўйин рақиб томоннинг 6:3, 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Маълумот учун, ҳамюртимиз худди шу турнирнинг жуфтлик баҳсларида мезбонлар вакили Денис Евсеев билан тандем ҳосил қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар