Депай ниҳоят қайси жамоага ўтишини тушуниб етди

“Лион” билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланадиган ҳужумчи Мемфис Депай ёзги трансферлар даврида "Барселона"га ўтмоқчи эканлигини аниқ айтди.

“Барселона” билан азалдан алоқадор эканлигимни ва Рональд Куман бошчилигида ўйнашни хоҳлаётганимни ҳамма билади. Келинг, кутамиз ва нима бўлишини кўрамиз”, - деди Депай.

Эслатиб ўтамиз, шу ой охирида Мемфис Депай ва "Лион" ўртасидаги шартнома ўз ниҳоясига етади.

Депай “Лион” сафида ўтган мавсум 36 та учрашувда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда 20 та гол ҳамда 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!