Дешам Франция терма жамоасида қоладими?

Дидье Дешам Франция терма жамоаси билан ишлашни давом эттиради. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси раҳбари Ноэль ле Грэ Le Figaro нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди

“Дидье Дешам Франция терма жамоасининг мураббийи бўлиб қоладими? Ҳа. Мен бу жавобни чоршанба куни Генгамда олдим. Биз бу масалани уч дақиқада ҳал қилдик. Дешам ҳам ҳамкорликни давом эттиришни хоҳлайди, мен ҳам. Бизда тортишувлар бўлмаган”, - деди ле Грей.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Европа чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этиб, 1/8 финал босқичидаёқ ўз юришини тўхтатди. Дидье Дешам шогирдлари пенальтилар сериясида Швейцарияга ютқазиб қўйишди.

Дидье Дешамнинг амалдаги меҳнат шартномаси 2022 йилнинг охирига қадар имзоланган. Унинг бошқарувидаги терма жамоа "ЖЧ-2018"да чемпионликни қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)