"Динамо" клуби яна бир сербиялик мураббий ҳамда украиналик легионер билан шартнома тузди

“Динамо” клуби янги бош мураббий Предраг Роган бошчилигида машғулотларга киришишган. Ҳозирда жамоа Роган қўл остида кунига икки маҳалдан машғулотларга зўр бермоқда. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, 47 ёшли мутахассис билан бир йиллик шартнома имзоланган.

Шунингдек, клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бош мураббийнинг ёрдамчиси Иван Йевич билан ҳам шартнома имзоланди.

динамо4

Сўнгги йилларда Сербия ёшлар жамоасида (U-19) мураббий сифатида фаолият юритган Иван Йевич “Динамо” клубида Предраг Роганга ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлади. 46 ёшли мутахассис ҳам жамоа машғулотларида қатнашмоқда.

Бундан ташқари, таркибга янги ижрочилар ҳам қўшилмоқда. Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, “Динамо” жамоаси сафига Евгений Чумак келиб қўшилди. Украиналик 26 ёшли яримҳимоячи билан 1 йиллик шартнома имзоланди.

динамо3

Евчений Чумак Киевнинг “Динамо” клуби тарбияланувчиси саналиб, “Динамо” (Киев) асосий таркибида 2 та ўйин ўтказган. Шунингдек, фаолияти давомида “Говерла” (Украина, 2015), “Торпедо-БелАЗ” (Беларусь, 2016), “Карпати” (Украина, 2016), “Днепр” (Могилёв, 2017), “Десна” (Украина, 2018), “Бунёдкор” (Ўзбекистон, 2019) ва “Металлург” (Ўзбекистон, 2020) каби клублари шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” клуби 5 январдан буён Самарқандда янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда. Клуб 30 январга қадар ўз қароргоҳида машғулот олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!