Про-лига 20-турида «Динамо» жамоаси Самарқандда Тошкентнинг «Олимпик» жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этгач, 99 фоизга Суперлигага чиқиш вазифасини бажарган эди.

Сабаби Ҳаким Фузайлов шогирдлари про-лига якунига 4 тур қолганида очколари сонини 34 тага етказиб, энг яқин таъқибчиси – 3-ўриндаги «Нурафшон» билан орадаги фарқни 10 очкога етказишган эди.

21-тур доирасида эса «Нурафшон» бугун «Олимпик» меҳмони бўлиб 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраб, математик жиҳатдан ҳам Самарқанд клубига етиб ололмаслиги ойдинлашди.

Натижада «Динамо» эртага, 14 октябрь куни Фарғонада турнир пешқадами «Нефтчи»га қарши ўйин олдидан Суперлига йўлланмасини нақд қилди.

14 октябрь, пайшанба куни Фарғонадаги «Нефтчи» - «Динамо» ўйинидан олдин Фарғона клубининг Суперлигага илк йўлланмани қўлга киритгани байрамона нишонланади. Шунга қарамай, «Динамо» жамоаси Суперлига масаласини ҳал қилган бўлса-да, сафарда Самарқанд шаъни учун майдонга тушишини ёддан чиқаргани йўқ.

Олдинда «Динамо» жамоасини «Нурафшон», «Олимпик» ва «Нефтчи»га қарши жавоб баҳслари кутиб туради. Мавсум якунида эса Суперлига йўлланмасини барча мухлислар билан байрамона тарзда нишонлаш режалаштирилган.

“Динамо” матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар