Мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси Самарқандда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Йиғин доирасида “Динамо” жамоаси таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Клуб ёзги трансфер ойнасида дарвозабон Дилшод Ҳамроев, ярим ҳимоячи Жамшид Ҳасанов, ҳужумчилар Фахриддин Алимов ва Михайло Удод билан ўзаро келишувга кўра амалдаги шартномани бекор қилинди ва футболчилар билан дўстона хайрлашилди.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби қарорига кўра, “Динамо” жамоаси сафига Рўзимбой Аҳмедов таклиф этилди. Биринчи даврани “Хоразм”да ўтказиб, 7 та голга муаллифлик қилган 34 ёшли хоразмлик ҳужумчи билан мавсум якунига қадар келишувга эришилди.

динамо2_2

Эслатиб ўтамиз, Рўзимбой Аҳмедов 2012 йилги мавсум олий лигада “Динамо” шарафини ҳимоя қилиб, 23 ўйинда 11 та голга муаллифлик қилганди, - дея хабар бермоқда, "Динамо" матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар