“Динамо” клуби матбуот хизмати 2007 йилдан буён давом этаётган анъанасига содиқ қолиб, 2021 йил якунларига кўра, жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлади.

Аввалги йилларда “Динамо”нинг йил футболчиси клубнинг расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали аниқланган бўлса, сўнгги икки мавсумда телеграмдаги расмий каналида ташкил этилган овоз бериш орқали аниқланди.

Ҳафта давомида ўтказилган сўровномада мавсумни барқарор ўтказган жамоа аъзолари - Дмитро Сидоренко, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ҳумоюн Шербўтаев, Сардор Эминов ва Шоҳрухбек Абдураҳмонов сингари ўйинчилар иштирок этишди.

Овоз бериш якунларига кўра, йил давомида барқарор тўп суриб, 8 та гол ҳамда 5 та ассистга ҳаммуаллифлик қилган 22 ёшли Шоҳрухбек Абдураҳмонов сўровномада энг кўп – 66 % овозга эга чиқиб, “Динамо”нинг 2021 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу мавсумдаги “йил ўйинчиси” номинацияси ғолибини Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуруллаев тақдирлади.

Кейинги ўринлар ёш ярим ҳимоячи Ҳумоюн Шербўтаев, ҳимоячилар Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Обид Жўрабоев, Дмитро Сидоренко ва Сардор Эминовга насиб қилган.

2007 йилдан буён клуб матбуот хизмати томонидан сўровнома орқали аниқланиб келинаётган “Динамо”нинг “мавсумдаги энг яхши футболчиси” номига қуйидаги футболчилар лойиқ кўрилган:

“Динамо”нинг “йил футболчиси” номинацияси ғолиблари:

2007 йил – Фарҳод Тожиев

2008 йил – Илёс Қурбонов

2009 йил – Баҳодир Насимов

2010 йил – Илҳом Юнусов

2011 йил – [Дэвид Ония]

2012 йил – Иван Нагаев

2013 йил – Андрей Мельничук

2014 йил – Андрей Мельничук.

2015 йил – Камолиддин Мурзоев.

2016 йил – Амиржон Сафаров.

2017 йил – Жасур Азимов.

2018 йил – Акмал Холмуродов.

2019 йил – Ботирали Эргашев

2020 йил – Дамир Темиров

2021 йил – Шоҳрухбек Абдураҳмонов.

Эслатиб ўтамиз, про лигада қатнашган "Динамо" клуби мавсум якунларига кўра, "Нефтчи" билан бирга Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар